Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Де Мистура: «Суриядаги аҳволнинг кескинлашуви бутун минтақанинг барқарорлигига таҳдид солмоқда»

Де Мистура: «Суриядаги аҳволнинг кескинлашуви бутун минтақанинг барқарорлигига таҳдид солмоқда»

Стаффан де Мистура — БМТ Бош котибининг махсус вакили.

Фото: «Kremlin Press»

Сўнгги ҳафталарда Суриядаги ҳарбий ҳаракатларнинг кучайиши минтақавий барқарорликка таҳдид солмоқда ва зиддиятни сиёсий йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларга путур етказаяпти. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг махсус вакили Стаффан де Мистура чоршанба куни Хавфсизлик кенгашининг мажлисида маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

У Сурияда ҳаракат қилаётган томонлар иштирокидаги воқеаларга, жумладан, ҳукумат қўшинлари ва турк ҳарбийлари ўртасидаги отишмалар, АҚШнинг Дамашқ тарафида жанг қилаётган жангариларга қарши ҳужумлари, шунингдек, Россия самолётининг йўқ қилиниши кабиларга эътибор қаратди.

Вакилнинг сўзларига кўра, бу воқеалар БМТ умид қилишда давом этаётган «Остонада эришилган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувлар» сўроқ остига қўяди ва «минтақавий барқарорликка янада кенгроқ таҳдид солади».

«Сурияда юз бераётган бугунги воқеалар нафақат қуролсизланиш ҳақидаги битимни ва минтақавий барқарорликни хавф остига қўймоқда, балки муаммога сиёсий ечим топиш йўлидаги ҳаракатларга ҳам халақит бермоқда», — деган де Мистура.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг