Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қонунчилик палатаси депутатларига 150та Apple iMac берилди

Қонунчилик палатаси депутатларига 150та Apple iMac берилди

Фото:«Xabar.uz»

Вазирлар Маҳкамасининг 19 декабрдаги 1035-сонли қарорига биноан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 150та Apple iMac 21,5 Retina 4K компьютери харид қилинди.

Қарор матни «Lex.uz»да эълон қилинган.

Қурилмалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира фонди орқали сотиб олингани маълум қилинган. 

Шунингдек, 5та Apple iMac 27 Retina 5K, 20та HP All-in-One 22-c-0015t моноблоки, 20та «тўрттаси биттада» қурилмаси (принтер, ксерокс, сканер, факс) ҳамда 50та принтер ҳам олиб берилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг