Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига директор тайинланди

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига директор тайинланди

Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига директор тайинланди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 9 январь куни имзоланган тегишли фармонга кўра, Дмитрий Романович Ли Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Дмитрий Ли меҳнат фаолиятини халқ таълим тизими таъминоти соҳасида бошлаган, кейинчалик машинасозлик ва металлургия соҳасида турли раҳбарлик лавозимларини эгаллаб келган. 2017 йил август ойидан ҳозирги кунгача Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида директорнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. У Ўзбекистон Шахмат федерацияси президенти ҳам саналади.

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг аввалги директори Шуҳрат Содиқов 2018 йилнинг август ойи бошларида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири этиб тайинланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг