Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дмитрий Медведев Хоразмга борди

Дмитрий Медведев Хоразмга борди

Фото: Президент матбуот хизмати

Россия Федерацияси Ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация 29 май куни мамлакатимизга ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик.

ЎзАнинг маълум қилишича, Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация бугун, 30 май куни Хоразм вилоятига борган.

Урганч халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов кутиб олди.

Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Урганч шаҳрида Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиясининг биринчи йиғилишида иштирок этади.

Мазкур тадбир икки томонлама ҳамкорликнинг янги шакли бўлиб, унда икки мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари томонидан Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 24 апрелда бўлиб ўтган йигирманчи йиғилиши якунлари сарҳисоб қилинади ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ва уларнинг таркибини амалий жиҳатдан бойитиш масалалари муҳокама қилинади.

Йиғилиш якунида қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг