Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эмомали Раҳмон Тожикистон парламентига мурожаат қилди

Эмомали Раҳмон Тожикистон парламентига мурожаат қилди

Фото: «Uza.uz»

«Сув барқарор ривожланиш учун, 2018-2028» халқаро ҳаракатлар ўн йиллиги, Роғун ГЭСи биринчи агрегатининг ишга туширилиши ҳамда Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг давлат ташрифлари – ўтаётган йилнинг энг муҳим ҳодисалари. Бу ҳақда Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон мамлакат парламентига қилган навбатдаги мурожаатида таъкидлаб ўтди, деб хабар бермоқда «ЎзА».

Тожикистон раҳбари мамлакат парламентининг қуйи ва юқори палаталари бўлмиш Мажлиси милли ва Мажлиси намояндагоннинг еттинчи қўшма сессиясида мурожаат билан чиқди.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Эмомали Раҳмон 2018 йилнинг муҳим ҳодисаси сифатида 22 март куни старт берилган «Сув барқарор ривожланиш учун, 2018-2028» халқаро ҳаракатлар ўн йиллигини келтириб ўтган, бу ташаббус Тожикистон томонидан илгари сурилган бўлиб, БМТнинг 177 та аъзо мамлакат ҳаммуаллиф бўлган. Мазкур резолюция 2016 йилнинг 21 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи мажлисида қабул қилинди.

Раҳмоннинг айтишича, Роғун ГЭСи биринчи агрегатининг ишга туширилиши Тожикистон учун энг муҳим иккинчи ҳодиса ва мамлакат тақдиридаги муҳим воқеа бўлди. 16 ноябрь куни Тожикистон раҳбари Роғун ГЭСи биринчи агрегатини ишга туширди. Роғун ГЭСининг иккинчи агрегати 2019 йилда ишга туширилади.

Қуввати 3600 мегаватт (17 миллиард кВт/соатдан кўп) бўлган Роғун ГЭСи Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик гидроэлектростанция бўлади.

Учинчи муҳим воқеа – бу Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг жавоб давлат ташрифлари бўлди, дея баёнот берди Эмомали Раҳмон. Март ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга илк давлат ташрифи мобайнида икки томонлама ҳамкорликка бағишланган 27 та ҳужжат имзоланди, улар орасида 30 кун муддатга мўлжалланган визасиз борди-келдилар тўғрисидаги шартнома ҳам бор.

Тожикистон раҳбарининг таъкидлашича, ҳукумат янги манбалар топгани боис бюджетчиларнинг маоши, пенсия ва стипендияларни ҳар йили 10-15 фоизга ошириб боришни давом эттиради.

«Сўнгги йилларда Тожикистонни Хитой, Афғонистон, Қирғизистон билан боғловчи халқаро автомобиль йўлларининг қурилиши, Ўзбекистон билан темир йўлларнинг ва назорат ўтиш пунктларининг очилиши туфайли Тожикистон боши берк коммуникацион кўчадан чиқди», – дея баёнот берди мамлакат раҳбари.​​

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг