Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ахборот хизмати бошлиғи энди бевосита давлат органи раҳбарига бўйсунади

Ахборот хизмати бошлиғи энди бевосита давлат органи раҳбарига бўйсунади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар қилган эдик.

Ушбу қарор билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизмати тўғрисида намунавий Низом тасдиқланди.

Унга кўра, Ахборот хизмати (матбуот хизмати, жамоатчилик билан алоқалар хизмати) давлат ва хўжалик бошқаруви органи марказий аппаратининг мустақил таркибий бўлинмаси деб ҳисобланиши ҳамда бевосита унинг раҳбарига бўйсуниши белгиланди. Ахборот хизмати раҳбари ҳам бевосита давлат ва хўжалик бошқаруви органининг раҳбарига бўйсунади ва айни вақтда унинг матбуот котиби ҳисобланади.

Таъкидлаш лозимки, янги қарор қабул қилиниши билан ўз кучини йўқотган Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрдаги 203-сон қарори билан тасдиқланган эски Низомда Ахборот хизмати марказий аппаратнинг таркибий бўлинмаси деб белгиланган эди, энди эса унга «мустақил таркибий бўлинма» мақоми берилди. Шунингдек, Ахборот хизмати раҳбарининг «бевосита давлат ва хўжалик бошқаруви органининг раҳбарига бўйсуниши» ҳам янги ҳужжатда алоҳида белгилаб қўйилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг