Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон АҚШ ва Исроилни Эрон ҳамда Покистоннинг ички ишларига аралашишда айблади

Эрдўғон АҚШ ва Исроилни Эрон ҳамда Покистоннинг ички ишларига аралашишда айблади

Эрдўғон Покистоннинг айнан қайси ишларига аралашишаётганини очиқламаган.

Фото: «novinite.com»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон жума кунги чиқишида АҚШ ва Исроилни Эронда юз бераётган норозилик намойишлари пайтида мамлакат ички ишларига аралашишда айблади. Бу ҳақда «Евронюс» хабар бермоқда.

Эронда 28 декабрдан 1 январга қадар давом этган норозилик намойишлари мамлакат хавфсизлик кучларининг саъй-ҳаракатлари билан бостирилди ва мамлакатда тинчлик таъминланди. Намойишлар вақтида 21 киши ҳалок бўлди.

«Биз айрим давлатларнинг, хусусан, АҚШ ва Исроилнинг Эрон ҳамда Покистон ички ишларига бурнини суқишини қабул қила олмаймиз», дея баёнот берди Эрдўғон Францияга сафари олдидан уюштирилган матбуот анжумани чоғида. Шунингдек, у «бундай ишлар мамлакатдаги одамларни бир-бирига қарши қилиб қўйишини ва бундай ҳолни бугун дунёнинг кўплаб мамлакатларида кўриш мумкинлигини» афсус билан тилга олди.

Эрдўғон Покистоннинг айнан қайси ишларига аралашишаётганини очиқламаган, аммо унинг бу гаплари АҚШ президенти Доналд Трапмнинг Покистонга кўрсатиладиган ёрдамни бекор қилиши ортидан янграмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг