Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Қозоғистонда рўй берган фожиа юзасидан ҳамдардлик билдирди

Эрдўғон Қозоғистонда рўй берган фожиа юзасидан ҳамдардлик билдирди

Фото: Спутник

Қозоғистон Республикасининг Оқтўба вилоятида содир бўлган фожиали ҳодиса оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари номидан ҳамдардлик мактублари келмоқда.

Хориж давлатлари раҳбарлари кўп сонли инсонлар талофатига сабаб бўлган, Қозоғистон Республикасининг Оқтўба вилоятида рўй берган фожиали ҳодиса муносабати билан ўз ҳамдардликларини йўллашмоқда.

18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган телефон орқали мулоқоти чоғида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ўзининг чуқур ҳамдардлигини билдирди. «Мана шундай мусибатли кунда бутун турк халқи номидан қардош ўзбек халқига сабр-бардош тилаб, марҳумларни Аллоҳ таоло ўз мағфиратига олишини сўрайман», — деб таъкидлади Туркия раҳбари.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари номига Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон томонидан йўлланган самимий ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзлари битилган мактублар келди.

Ҳамдардлик номалари келиши давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг