Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон АҚШ, Франция ва Буюк Британия раҳбарларини «жиноятчи» дея баҳолади

Эрон АҚШ, Франция ва Буюк Британия раҳбарларини «жиноятчи» дея баҳолади

Фото:«3mv.ru»

Эроннинг олий руҳоний раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳумайний Сурияга қарши амалга оширган ҳужумлари туфайли АҚШ, Франция ва Буюк Британия раҳбарларини жиноятчига чиқарди. Бу ҳақда Франциянинг «Европа 1» радиоси хабар бермоқда.

«Бугун тонгда Сурияга қарши уюштирилган ҳужум жиноятдир. Мен очиқ айтишим мумкинки, АҚШ ҳамда Франция президентлари ва Буюк Британия бош вазири жиноятчилардир. Улар барибир кўзлаган мақсадларига эриша олмайдилар», — дея баёнот берган Ҳумайний мамлакатнинг юқори мартабали сиёсий ва ҳарбий раҳбарлари билан ўтказган йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, 13 апрелдан 14 апрелга ўтар кечаси 7 апрель куни Сурия ҳукумати томонидан содир этилган дея ҳисобланаётган кимёвий ҳужум ортидан АҚШ, Франция ва Буюк Британиядан иборат иттифоқчилар армияси Суриянинг бир нечта ҳарбий базасига ҳужум қилди.

Ҳозирча ушбу ҳужум оқибатида тинч аҳолининг ҳалок бўлгани ҳақида бирор-бир хабар чиқмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг