Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон билан унинг минтақадаги роли ва ракета дастури хусусида очиқ мулоқот қилиш керак

Эрон билан унинг минтақадаги роли ва ракета дастури хусусида очиқ мулоқот қилиш керак

Фото: «Reuters»

Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэл минтақадаги роли ва ракеталар дастури хусусида Эрон билан очиқ мулоқот қилишга чақирди. Буни вазир «Билд» газетасида якшанба куни нашр этилган интервюсида айтган, дея хабар бермоқда «ТАСС».

— Эроннинг минтақадаги муаммоли таъсири ва унинг ракета дастури ҳақида очиқ ва жиддий суҳбат ўтказишимиз керак, — деди Габриэл. Унинг фикрига кўра, бунинг учун Теҳрондан конструктив жавоб талаб этилади.

Шу билан бирга вазир Эронда рўй бераётган ички норозиликлардан хунук мақсадларда фойдаланмасликка даъват этди. «Биз фақат Эронда юзага келган адоватдан фойдаланиб қолишдан огоҳ қилиб ўтишимиз мумкин холос», деди Габриэл

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 28 декабрда нархларнинг ошиши, ишсизлик ва иқтисодиий инқирозга қарши кўтарилган намойиш натижасида Эроннинг бир нечта шаҳрида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди ва 450 нафар киши ҳибсга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг