Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрон ва Ўзбекистон ТИВ вакиллари учрашишди

Эрон ва Ўзбекистон ТИВ вакиллари учрашишди

Кеча, 22 май куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Меҳди Сафарий билан учрашган.

Мулоқот жараёнида икки давлат ўртасида бўлиб ўтган олий ва юқори даражадаги ташриф ва мулоқотлар ҳамда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 14-йиғилиши якунлари бўйича эришилган келишувлар ижросини таъминлаш, жумладан, икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқалари ва саноат кооперацияси кўламини янада кенгайтириш юзасидан қатор келишувларга эришилган.

Илм-фан ва инновация соҳасида ҳамда Оролбўйи минтақасида экологик вазиятини соғломлаштириш чора-тадбирлари доирасида икки давлат томонидан эълон қилинган қўшма стартап лойиҳалари ижросини жадаллаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилган.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги икки томонлама кенг қамровли муносабатларни янада ривожлантириш истиқболлари атрофлича муҳокама этилган. Томонлар кун тартибидаги бошқа қатор муҳим масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг