Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эроннинг собиқ президенти мамлакатдаги намойишларни қўллаб-қувватлагани учун ҳибсга олинди

Эроннинг собиқ президенти мамлакатдаги намойишларни қўллаб-қувватлагани учун ҳибсга олинди

Фото: «Poistine.org»

Эрон собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод мамлакатдаги ҳукуматга қарши норозилик намойишларини қўллаб-қувватлаганликда айбланиб, ҳибсга олинган. Бу хабар шанба куни «Ал-Қудс ал-Араби» газетаси Теҳрондаги манбаларга асосланиб эълон қилинди, дея хабар беради «ТАСС».

Таҳририят маълумотига кўра, Аҳмадинажод Шерозга қилган сафари чоғида Ислом Республикаси олий руҳоний раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хаменийнинг буйруғи билан қўлга олинган. Гап шундаки, расмий Теҳрон сиёсатчининг ҳукуматга қарши норозилик намойишлари ҳақидаги баёнотини «тартибсизликлар ўтига чўғ қалайдиган» чақириқ дея ҳисоблаган.

«Ал-Қудс ал-Араби» газетасининг ёзишича, Эроннинг жанубидаги Бушеҳр шаҳрида намойишчиларга мурожаат қилган собиқ президент «баъзи амалдаги амалдорлар одамларнинг муаммоларидан узоқ яшайди ва жамиятдаги ҳақиқий вазият ҳақида ҳеч нарса билмайди», дея баёнот берган. Шунингдек, у «одамлар Ҳасан Руҳоний бошчилигидаги бу ҳукуматдан норози», дея уни куч ва ресурслар монополиясида айблаган.

Расмий Теҳрон ҳали бу ҳақда ҳеч нарса демади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 28 декабрида нархларнинг ошиши, ишсизлик ва иқтисодий инқирозга қарши кўтарилган намойиш натижасида Эроннинг бир нечта шаҳрида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди ва 450 нафар киши ҳибсга олинган.

3 январ куни Эрон ислом инқилоби корпуси қўмондони Муҳаммад Али Жаъфарий мамлакатдаги тартибсизликларнинг ниҳоясига етганини ва намойишчилар устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу намойишларда мамлакат бўйлаб умумий ҳисобда 15 минг киши қатнашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг