Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Euronews: Ким Чен Ин Хитойга келдими ёки келмади?

Euronews: Ким Чен Ин Хитойга келдими ёки келмади?

Қатор оммавий ахборот воситалари Ким Чен Иннинг Хитойга ташрифи ҳақида маълумотлар ёритгандилар.

Фото: АР

Расмий Пекин 27 март куни ташқи ишлар вазирлиги томонидан уюштирилган брифингда «Bloomberg» нашрининг Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг Хитойга ташриф буюргани тўғрисидаги хабарларидан таажжубда эканини билдирди.

Шунингдек матбуот анжуманида Хитойнинг Шимолий Корея билан алоқалари ҳар доим яхши бўлиб келганлиги, бунда бирорта янгилик йўқлиги таъкидланди.

Кейинчалик Хитойга Ким Чен Иннинг ўзи эмас, Шимолий Кореянинг юқори мартабали вакили келганлиги маълум қилинди. «Бу тадбирдан асосий мақсад Ким Чен Иннинг келажакда бўладиган, лекин муддати номаълум ташрифига тайёргарлик бўлган», — деб ёзади «Euronews.com».

Шундай қилиб, Ким Чен Иннинг Хитойга келган ёки келмагани тўғрисидаги саволлар яна очиқ қолди.

Чунки бундан бир кун аввал қатор оммавий ахборот воситалари Ким Чен Иннинг Хитойга ташрифи ҳақида маълумотлар ёритгандилар.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг