Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига янги раҳбар тайинланди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига янги раҳбар тайинланди

Фото: «Халқ сўзи»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Дўсанов Зоҳид Абдуқаюмович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 февралдаги ПҚ-3525-сонли қарорига кўра, мазкур агентликка раҳбар этиб Абдуллаев Азиз Рустамович тайинланди-, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабарида.

Агентлик раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига Бердиев Нозим Нусратиллаевич, ўринбосар Темиров Алишер Смитиллаевич тайинланди.

Азиз Абдуллаев шу вақтгача «Дори воситалар, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси Давлат маркази» ДУК директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг