Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фотогалерея. Туркия Президенти — Ўзбекистонда

Фотогалерея. Туркия Президенти — Ўзбекистонда

2018 йил 29 апрель куни Шавкат Мирзиёев билан учрашиш учун Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон давлат ташрифи билан Тошкентга келди.

Кеча, 30 апрель куни Тошкент шаҳридаги Кўксарой қароргоҳида Туркия Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокараларида асосан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди.

Куннинг иккинчи ярмида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ташриф буюрди ва Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари олдида нутқ сўзлади.

Давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Мустақиллик майдонига бориб, Олий мартабали меҳмон Мустақиллик ва эзгулик монументи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди.

Бугун, 1 май куни Туркия Президенти Бухоро вилоятига бориши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг