Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Франция президенти: «Россия Суриянинг кимёвий ҳужумлардаги шеригидир»

Франция президенти: «Россия Суриянинг кимёвий ҳужумлардаги шеригидир»

Фото:«NDTV.com»

Франция президенти Эммануэл Макрон Россияни Сурия ҳукумати амалга оширгани айтилаётган кимёвий ҳужумларда унинг шериги деб атади. Бу ҳақда «Lenta.ru» ёзмоқда.

Макрон бу ҳақда «BMFTV» телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

Французлар етакчисининг фикрича, Москва «халқаро ҳамжамият ҳаракатини бузди». Шунингдек, Макрон 2013 йил сентябрь ойида қабул қилинган кимёвий қуроллардан фойдаланиш ҳақидаги тақиқ бузилганда куч ишлатишга рухсат берадиган резолюцияни ҳам ёдга олган.

«Руслар ҳар доим овоз беришни тўхтатиб қўйганлар. Улар кимёвий қурол қўллаган Сурия ҳукуматининг шериги. Тўғри, улар хлордан фойдаланмадилар, аммо дипломатияни юритишда нотўғри йўлдан бордилар», —  деган Макрон.

14 апрелда Макрон Франция амалга оширилган ракета ҳужумлари фақат Суриянинг кимёвий объектларига йўналтирилганини маълум қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг