Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Франция Хитой билан бирга КХДРга қарши янги санкциялар устида ишлаяпти

Франция Хитой билан бирга КХДРга қарши янги санкциялар устида ишлаяпти

Макрон Пекинда ўтказилган икки томонлама битимларни имзолаш маросимида.

Фото: Телеграф

Франция ҳукумати Хитой билан БМТ Хавфсизлик Кенгаши орқали КХДРга қарши янги санкцияларни ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилмоқда. Бу сешанба куни Хитойга ташриф буюрган Франция президенти Эммануэл Макрон томонидан эълон қилинди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Учрашув чоғида Си Цзинпин ҳам КХДРда оммавий қирғин қуроллари ривожланиши оқибатида юзага келган инқироз ҳолатига тўхталди. «Айтишим керакки, инқироз бошланганидан бери биз БМТ воситачилигида Пхенянга қарши янги санкцияларни ишлаб чиқишда Хитой билан биргаликда ҳаракат қилмоқдамиз», — деди Макрон Пекинда ўтказилган икки томонлама битимларни имзолаш маросимида.

«Бу ҳаракатлар Корея яриморолидаги кескинликни пасайтириш ва вазиятни нормал ҳолатга қайтариш учун олиб борилмоқда», — дея қўшимча қилди Макрон.

Макрон Корея яриморолидаги ядровий муаммонинг жиддийлигига урғу бермоқда. «Бундан ташқари, биз глобал хавфсизлик нуқтаи назаридан кучли минтақавий мувозанатни ўрнатиш зарурлигини унутмаслигимиз лозим», — деди у.

Президентнинг таъкидлашича, Франция ядро қуроли тарқалишининг ҳар қандай шаклига қарши чиқмоқда ва бу борада самарали чоралар кўришга интилади.

Макрон Хитой раҳбарияти билан ҳар томонлама стратегик шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш, қатор икки томонлама битимларни имзолаш, минтақавий ва глобал характердаги асосий масалаларни — КХДР муаммолари, терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш, глобал иқлим ўзгаришлари каби масалаларни муҳокама қилиш учун 7 январ куни бу мамлакатга тўрт кунлик ташриф билан келганди. У билан бирга 50 га яқин француз компаниялари раҳбарлари Хитойга келди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг