Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ғарб ОАВлари Путиннинг чиқиши ҳақида нима деди?

Ғарб ОАВлари Путиннинг чиқиши ҳақида нима деди?

Фото: РИА Новости / Алексей Никольский

1 март куни Россия президенти Владимир Путин Федерал мажлисга мурожаатнома йўллади. Россия президентининг нутқи Ғарб оммавий ахборот воситалари эътиборидан четда қолмади. «РИА Новости» улардан айримларининг фикрларини келтириб ўтди.

«The Washington Post» газетасининг ёзишича, «Путиннинг гапларини яқинда Доналд Трамп маъмуриятининг янги ядровий қуроллар ишлаб чиқариш ҳақидаги режаларига жавобан Вашингтонга мурожаат сифатида баҳолаш мумкин».

Худди шундай фикрни «Bloomberg» агентлиги ҳам билдириб ўтди. Агентликнинг ёзишича, «ҳарбий қудратнинг ноанъанавий намойиши Путин нутқининг ёрқин нуқтаси» бўлди.

«Financial Times» газетасининг ёзишича, Путин соғлиқни сақлаш, йўл қурилиши ва таълимга катта миқдорда давлат инвестицияларини йўналтиришни режалаштирган. Бу нутқ унинг асосий сайловолди дастурига айланади деб ҳисоблайди муаллиф.

Британиянинг «The Independent» нашри журналисти Путиннинг нутқини «жанговар нутқ» дея баҳолади.

«Ракета мудофаа системасининг аҳамиятини камайтириш қобилиятини ҳисобга олган ҳолда янги типдаги рус қуроллари мавжуд стратегик мувозанатга жиддий хавф солиши мумкин», — деб ёзади газета.

Британиянинг «The Telegraph» газетасининг ёзишича, Россия президентининг ядро қуролини пеш қилиши янги қуролланиш пойгасининг бошланишига олиб келиши мумкин.

Франциянинг «Le Monde» нашри эса Путиннинг ижтимоий-иқтисодий масалаларни эътибордан четда қолдиргани ҳақида ёзган. «Улар ракеталар намойишининг соясида қолиб кетди», – дея таъкидлайди газета.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг