Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германия АҚШ ва Россияни «яраштириб» қўймоқчи

Германия АҚШ ва Россияни «яраштириб» қўймоқчи

Фото: Reuters

Германия ҳукумати АҚШ президенти Доналд Трампга мурожаат қилиб, немис бизнесини Россияга қарши санкциялар беришдан озод қилишини сўрамоқчи. Бу ҳақда «The Wall Street Journal»га асосланиб, «Lenta.ru» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ушбу масалани америкалик ҳамкасблари билан мамлакатнинг Молия вазири Олаф Шольц муҳокама қилмоқчи. Шунингдек, апрель охиридаги Трамп билан учрашув чоғида Германия канцлери Ангела Меркел ҳам иқтисодий чекловлар мавзусини кўтаради.

Нашрнинг изоҳ беришича, гап маълум бир компаниялар ҳақида эмас, балки бутун немис бизнеси ҳақида кетмоқда. Газетанинг маълумотига кўра, йирик тадбиркорлар канцлер ва ҳукуматга таъсир ўтказмоқда.

АҚШ санкциялари таъсири остига Германиянинг «Siemens», «Daimler» ва «Volkswagen» компаниялари билан ҳамкорлик қилувчи Россия компаниялари тушган. Тадбиркорлар россиялик ҳамкорлар билан алоқа бузилиши сабаб юз миллионлаб евроларни йўқотишдан хавотирда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг