Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германияда коалицион битим имзоланди

Германияда коалицион битим имзоланди

Фото: «Еuronews»

12 март куни Германиянинг консерватив руҳдаги Христиан демократик иттифоқи ҳамда Христиан социалистлар иттифоқидан ташкил топган блок ва Германия социал-демократик партияси ўртасида коалицион битим имзоланди. Бу ҳақда «Еuronews» телеканали хабар бермоқда.

Энди Бундестагда ҳозирги канцлер Ангела Меркел яна канцлер этиб тасдиқланганидан сўнг ҳукуматнинг янги тартиби шакллантирилади.

Коалиция тузиш бўйича музокаралар ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён давом этиб келаётган эди. Битим имзоланиши ҳақида канцлер Ангела Меркел шундай фикр билдирди: «Музокаралар давомида шу нарса аниқ бўлдики, бизнинг олдимизда жуда кўп вазифалар турибди. Қийин ва оғир вазифалар. Лекин улар давлатимиз равнақи учун жуда муҳимдир».

Шунингдек, Ангела Меркел бирлашган Европа манфаатларини ҳимоя қиладиган ҳамда Европа иттифоқининг Россия, Хитой ва АҚШ билан алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсат олиб боришга ваъда берди.

ХДИ/ХСИ ва ГСДП янги тузилажак ҳукуматда олтитадан вазирлик лавозимига эга бўлади. ГСДП раҳбари Олаф Шолц вице-канцлер ва молия вазири лавозимини, ХСИ раҳбари Хорст Зеехофер эса ички ишлар вазири лавозимини эгаллайди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг