Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп Путинга қуролланиш пойгасида ғолиб чиқишга ваъда берди

Трамп Путинга қуролланиш пойгасида ғолиб чиқишга ваъда берди

Фото: «Xabar.uz»

АҚШ президенти Доналд Трамп 20 март куни Россия раҳбари Владимир Путин билан телефонда гаплашганида АҚШ қуролланиш пойгасига тайёрлигини билдирган. Бу ҳақда «NBC» телеканали хабар бермоқда.

«Агар сиз қуролланиш пойгасини хоҳласангиз, биз бунга тайёрмиз, лекин биз ғалаба қозонамиз», — деган Трамп.

Трамп Путинга президентлик сайловида ғалаба қозонгани билан табриклаш мақсадида қўнғироқ қилган. Мулоқотдан сўнг АҚШ раҳбари қуролланиш билан боғлиқ вазият издан чиққани ва бу масалани Путин билан бўлиб ўтадиган «яқин орадаги учрашуви»да муҳокама қилишни истаётганини айтган.

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков эса Трампнинг «қуролланиш пойгасида ғалаба қозониш» борасида гапирганини инкор қилган. Песковнинг маълумот беришича, Трамп бу ҳақда мутлақо гапирмаган.

«Мулоқот давомида бу гап айтилмади. Биз ушбу мулоқотнинг барча муҳим тафсилотлари ҳақида хабар бериб ўтдик», — дея баёнот берган Песков.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг