Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грузия парламенти раиси Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатни ривожлантиришда янги саҳифа очганини қайд этди

Грузия парламенти раиси Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатни ривожлантиришда янги саҳифа очганини қайд этди

Ираклий Кобахидзе

Фото: «Sputnik Грузия»

21 январь куни Грузия парламенти раиси Ираклий Кобахидзе бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Грузия парламенти раиси И.Кобахидзе бошчилигидаги делегация аъзолари ўз ташрифини Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасидан бошлади.

Музокараларда Ўзбекистон билан Грузия ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ва транспорт-логистика, транзит йўлакларини шакллантириш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз юритилди.

Делегация вакилларига Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларнинг изчиллик билан олиб борилаётгани йирик инфратузилма обектлари ва корхоналар барпо этиш жараёнига чет эл инвестицияларини мақсадли йўналтириш имконини бераётгани таъкидланди. Инвестиция дастурларини иқтисодий, молиявий ва технологик асосланган ҳолда ишлаб чиқишда халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда қатор лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

«Жаҳон» АА хабарида ёзилишича, И.Кобахидзе Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатни ривожлантиришда янги саҳифа очилганини алоҳида қайд эган. У Грузиянинг ривожланаётган иқтисодиёти, хусусан, туризм, фармацевтика, озиқ-овқат саноатидаги ижобий тенденциялар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга имкон беришини таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистон ҳамда Грузия ўртасида савдо-иқтисодий, сармоявий алоқаларни мустаҳкамлаш имконини берадиган бизнес-форум ва ишбилармон доиралар маслаҳатлашувларини ташкил этиш таклиф қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг