Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентга келмоқда

Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентга келмоқда

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 2018 йил 23 апрель куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.

Давлат раҳбарлари Кўксаройда тор ва кенг доирада музокаралар ўтказади. Икки томонлама ҳужжатлар имзоланади. Ташриф дастури кенг ва мазмунга бой тарзда тузилган, дейилади Президент матбуот котиби Комил Алламжонов хабарида.

Президентларнинг пойтахтдаги Махтумқули кўчасига бориши, Ашхобод сайилгоҳининг очилиш маросимида қатнашиши мўлжалланган.

Гурбангули Бердимуҳамедов 24 апрель куни Хоразм вилоятига боради. Урганч туманидаги «Улли ҳовли» ёдгорлиги, Хивадаги «Ичан қалъа» мажмуасига ташриф ва бошқа маданий тадбирлар режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг