Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Шу пайтгача улар билан палонча ташкилот шуғуллансин, деб томошабин бўлдик»

Шавкат Мирзиёев: «Шу пайтгача улар билан палонча ташкилот шуғуллансин, деб томошабин бўлдик»

Мазкур анжуман «Ўзбекистон-24» телеканали ва Президентнинг «Фейсбук»даги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри намойиш этилмоқда.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев халққа мурожаат қилмоқда.

— Энди биздан диний ақидапарастларнинг чиқиши уят бўлади, — деди Шавкат Мирзиёев мурожаати чоғида. — Шу пайтгача томошабин бўлиб турдик: улар билан палонча ташкилот шуғулланиши керак, деб. Йўқ, улар билан халқ, жамият шуғулланиши лозим. Тўрттаси кимнингдир уйида яшаса, маҳалладагилар, участка нозирлари хиёнат қилган бўлади.

Президент жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди ва бу йўлда барча масъул ташкилотларни бирлашишга чақирди.

Қайд этиш керак, мазкур анжуман «Ўзбекистон-24» телеканали ва Президентнинг «Фейсбук»даги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри намойиш этилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг