Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ижро ҳокимиятида 2 141 та штат бирлиги қисқартирилади

Ижро ҳокимиятида 2 141 та штат бирлиги қисқартирилади

Иллюстратив фото

«Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармондан кўзланган мақсад этиб, республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш ҳамда бошқарув харажатларини қисқартириш белгиланди.

2025 йил 1 ноябрдан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг мақбуллаштириладиган бошқарув штат бирликлари сони тасдиқланди.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари:

  • соҳага оид бўлмаган вазифаларнинг қисқартирилиши ва фаолиятига рақамли технологияларнинг жорий этилишини;
  • маълумотларни қайта ишлаш ҳамда сунъий интеллектга асосланган лойиҳаларни ишга тушириш учун техник инфратузилма яратиш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида мазкур йўналишдаги устувор лойиҳалар амалга оширилишини;
  • сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича аҳолининг билим ва кўникмаларини ошириш, кадрлар салоҳияти ривожлантирилишини таъминлаб боради.

Фармон билан ижро ҳокимиятининг 2 141 та штат бирлиги қисқартирилади. Энг кўп қисқартиришлар Солиқ қўмитаси (486 та), Сув хўжалиги вазирлиги (224 та), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (200) ва Бандлик вазирлигида (163 та) юз беради.

Бундан ташқари, қўмита, агентлик ҳамда инспекциялардаги 16 та ўринбосар штати тугатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг