Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ижтимоий фикр»: Шавкат Мирзиёев — йил одами

«Ижтимоий фикр»: Шавкат Мирзиёев — йил одами

Шавкат Мирзиёев Йил одами сифатида эътироф этилди.

Фото: «President.uz»

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази якунланаётган йил якунлари бўйича одамларнинг ижтимоий кайфиятини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон аҳолиси ўртасида сўров ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Сўровда мамлакатнинг барча вилоят ва ҳудудларида истиқомат қилаётган турли ижтимоий тоифалар, этник гуруҳлар, конфессия ва касбларга мансуб 18 дан 70 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этди.

Сўров натижаларига кўра, фуқароларнинг мутлақ аксарияти (90,5 фоизи) учун 2017 йил фаровонлик йили, ўзи ва оиласи ҳаётида ижобий ўзгаришлар рўй берган йил сифатида эсда қолади. Янги йилни Ўзбекистон аҳолиси яхши, кўтаринки кайфият билан кутиб олмоқда. Фуқароларнинг 83 фоизи ўзларини бахтли ҳис қилмоқда, дейилади сўров натижаларида.

Ижтимоий сўров натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Йил одами сифатида эътироф этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг