Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Икки Корея ҳарбий кучларни қисқартириш бўйича музокаралар ўтказишга келишиб олди

Икки Корея ҳарбий кучларни қисқартириш бўйича музокаралар ўтказишга келишиб олди

Томонлар турли соҳаларда келишувларни кучайтиришга қарор қилдилар.

Фото: Ридус

КХДР ва Корея Республикаси мамлакатлар ҳарбийлари ўртасида чегарадаги кескинликларни камайтириш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисида келишиб олдилар. Бу ҳақда икки мамлакат делегациялари ўртасида ўтказилган музокаралар якунида қабул қилинган қўшма баёнотда қайд этилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

Бундан ташқари, томонлар турли соҳаларда алмашинувни кучайтиришга қарор қилдилар. Шунингдек, икки Корея давлати Корея яриморолидаги вазиятнинг ёмонлашувининг олдини олиш мақсадида икки мамлакат ҳарбийлари ўртасида ишонч телефонини ишга туширишга келишиб олди.

«Шимолий Корея чоршанба куни фаолиятини бошлайдиган алоқа линиясини қайта тиклаш учун зарур бўлган техник ишларни якунлади», — деди Корея Республикаси Бирлашув вазирининг ўринбосари Чун Хай Сон. Унинг сўзларига кўра, бу ҳақда Жанубий Корея делегациясига Пхенян вакиллари маълум қилди.

Икки мамлакат қуролли кучлари ўртасидаги алоқа канали КХДР томонидан 2013 йили узилган эди. Ўтган декабр ойида Пхенянга ташрифи давомида сиёсий масалалар бўйича БМТ Бош котиби ўринбосари Жеффрей Фелтман томонларни алоқа линияларини тиклашга чақирган эди.

Жанубий Корея ва КХДР 3 январ куни Панмунжом чегара қишлоғида яна бир махсус алоқа линиясини қайта қурдилар. 5 январ куни эса Корея Республикаси Бирлашиш вазирлиги Пхенян Сеулнинг 2015 йил декабр ойидан буён биринчи марта олий даражадаги музокараларни ўтказиш таклифини қабул қилганини маълум қилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг