Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки вазир ҳайфсан олди

Икки вазир ҳайфсан олди

Фото: «Медвестник»

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан, Бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтказилган ўқитувчи, шифокор ва талабаларни ободонлаштириш ва йиғим-терим ишларига мажбурий жалб қилинишига қарши қаратилган видеоселектор йиғилишида икки вазир ва ХТБ бошлиқлари ҳам интизомий жазога тортилди.

Аввалроқ ҳокимларга ҳайфсан ва огоҳлантириш берилгани ҳақида хабар қилгандик.

Йиғилишда иштирок этган «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбирининг маълум қилишича, Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Йўлдошевга, Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Бурхоновга таълим соҳаси вакилларини ободонлаштириш ва ўз мажбуриятига кирмайдиган ишларга жалб қилишгани учун ҳайфсан эълон қилинди.

Шунингдек, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш вазирлари Улуғбек Иноятов ҳамда Алишер Шодмонов мажбурий меҳнат ҳолатлари бўйича фактларни беркитишгани ва ҳолатни очиқ баён қилишмагани учун ҳайфсан олишди.

«Барча шаҳар ва туман ҳокимларини охирги маротаба огоҳлантираман. Президентимиз бу вазият бўйича қатъий топшириқ берди. Бу ишларингиз – давлатимиз олиб бораётган сиёсатга хиёнат! Бундан кейин такрорланса, нафақат ишдан олинасиз, балки тегишли тартибда жиноий жавобгарликка ҳам тортиласиз», – дея қаттиқ огоҳлантирди Абдулла Арипов.

Изоҳлар 3

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг