Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Имомали Раҳмон тожикистонликларни эҳтиёткорлик ва тежамкорликка чақирди

Имомали Раҳмон тожикистонликларни эҳтиёткорлик ва тежамкорликка чақирди

Фото: «Спутник»

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон мамлакат аҳолисини Сада байрами билан табриклади ва ўтган куз ва ҳозирги қиш унча яхши келмаганини айтиб, уларни ҳушёр ва тежамкор бўлишга чақирди.

Сада байрами ўрта асрларгача ҳам машҳур байрам саналиб, Наврўздан аввал нишонланган. Мамлакатда қабул қилинган «Байрам кунлари ҳақида»ги қонунга мувофиқ ушбу байрам ҳар йили 30 январда нишонланади.

Ушбу айём муносабати билан Душанбеда, бошқа шаҳар ва туманларда халқ ҳунармандчилиги ва қишлоқ хўжалиги моллари кўргазмалари бўлиб ўтмоқда, таниқли санъаткорлар чиқиш қилишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг