Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ироқ Олий суди парламент сайловини кечиктиришни рад этди

Ироқ Олий суди парламент сайловини кечиктиришни рад этди

Фото: «РИА Новости»

Ироқ Олий федерал суди мамлакат парламентига шу йил 12 май куни ўтказилиши  мўлжалланган сайловнинг кечиктирилишини рад этди, дея хабар беради «РИА Новости».

Олдинроқ ироқлик сунний ва курд депутатлар мамлакатда ҳозир сайловга етарли тайёргарлик кўришнинг имкони йўқлиги сабабли уни кечиктириб туришни сўрашган эди. Мамлакат бош вазири Ҳайдар Ободий ўтган йили декабр ойида ИШИД террорчи гуруҳига қарши уруш ғалаба билан тугаганини эълон қилди.

«Олий федерал суд конституциянинг 56-моддаси иккинчи қисмининг қоидаларини тушунтириб, депутатлар кенгашининг талабига биноан қарор қабул қилди... Депутатлар кенгашининг янги аъзоларини сайлашда ушбу бандга амал қилиш мажбурий ва уни ўзгартириш имкони йўқ», — деди суд вакили Ияс ас-Самук.

Ушбу моддада жорий чақириқ муддати тугашидан камида 45 кун олдин мамлакат парламентига сайлов ўтказиш назарда тутилган. Ироқнинг ҳозирги парламенти 2014 йилда тўрт йил муддатга сайланган, ундаги ўринларнинг кўпчилигини шиаларнинг «Қонуний давлат» коалицияси эгаллаган эди.

Олдинроқ Ироқнинг амалдаги бош вазири Ободий 2006 — 2014-йилларда ҳукуматни бошқарган собиқ бош вазир Нури Маликийнинг «Қонуний давлат» коалициясига мухолиф «Ғалаба коалицияси» гуруҳини тузган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг