Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ислом Каримов ўз автомашинасига «ГАИ» ва «КГБ» ҳамроҳлик қилишига йўл қўймаган. Биринчи Президентнинг биринчи тансоқчиси ҳикоя қилади

Ислом Каримов ўз автомашинасига «ГАИ» ва «КГБ» ҳамроҳлик қилишига йўл қўймаган. Биринчи Президентнинг биринчи тансоқчиси ҳикоя қилади

Садулло Муҳаммадқулов

Фото: «Sputnik Ўзбекистон»

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов ўз вақтида машинасига махсус хизмат ходимларининг ҳамроҳлик қилишига йўл қўймаган. Бу ҳақда унинг собиқ хос соқчилари бошлиғи, ўз вақтида Президент хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган, захирадаги полковник Садулло Муҳаммадқулов «Sputnik» нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

«Дарҳақиқат мен Ўзбекистоннинг биринчи Президенти учун ва мамлакатимиз учун оғир бўлган вақтда Ислом Абдуғаниевич Каримов билан ёнма-ён туриб ишлаганман. 1988 йилнинг сентябрь ойида Афғонистондан қайтгандан кейин мен Республика хавфсизлик комитети марказий аппаратининг бўлимларидан бирида ишга тайинландим. Бу бўлимда икки йил ишлагандан кейин мени КГБ раисининг ўринбосари Г.Алиевнинг тавсияси билан Комитетдаги 9-бўлинма бошлиғининг ўринбосари — хос соқчилар бошлиғи этиб тайинлашди. Бу вазифа менга фаол ишлашим учун катта имкониятларни очиб берар эди, чунки 1980-84 йилларда 9-бўлимда хос соқчи лавозимида хизмат қилган эдим. Совет иттифоқи даврида 9-бўлим Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, хорижий мамлакатлардан республикага давлат ташрифи билан келадиган олий даражадаги делегацияларнинг хавфсизлиги билан боғлик тадбирларни амалга оширар эди. Мен хос соқчилар гуруҳининг бошлиғи сифатида иш бошлаганимда 9-бўлинмада анча муаммолар мавжуд эди», — дейди С.Муҳаммадқулов.

Унинг айтишича, биринчи Президент республиканинг аввалги раҳбарларидан фарқли ўлароқ, хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан жуда «ноқулай раҳбар» эди. Масалан, Ўзбекистон компартиясининг биринчи котиби этиб сайлангандан кейин камтаринлик қилиб, ўзининг автомашинасига ГАИ ва КГБ ходимларининг ҳамроҳлик қилишига йўл қўймаган.

«Унинг автомашинасига олдиндан ГАИнинг бир машинаси ва орқадан ГАИ белгилари бўлмаган оддий «ВАЗ — 2106 «ЖИГУЛИ» автомашинаси ҳамроҳлик қилар эди. Албатта, биз биринчи навбатда ишни ўша даврда мавжуд буйруқ ва инструкцияларга мувофиқ ташкил қила бошладик. Бу баъзиларга маъқул эмас эди. Лекин бирор кор-ҳол бўлса, биринчи навбатда, профессионал сифатида биз жавобгар бўлишимизни билиб, мавжуд системани тартибга солдик», — дейди Садулло Муҳаммадқулов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг