Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Жойларда шунча ногиронлар уйсиз, ишсиз. Буни ҳеч ким билмаганми? Билган!»

Шавкат Мирзиёев: «Жойларда шунча ногиронлар уйсиз, ишсиз. Буни ҳеч ким билмаганми? Билган!»

Шавкат Мирзиёев. ошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройи. 2017 йил 22 декабр

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Аввал хабар берганимиздек, 22 декабр куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида йиғилиши бўлиб ўтган, унда бир йиллик фаолияти бўйича халққа ҳисоб берган давлат раҳбари 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига мурожаатномасини ўқиб эшиттирди.

Видеоконференцалоқа режимида ўтган мазкур йиғилишда Ўзбекистон раҳбари 2017 йил халқ билан мулоқот қилиш ва унинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммоларини самарали ҳал қилиш бўйича самарали тизим яратилган йил бўлганини эътироф этди. Давлат раҳбарининг қайд этишича, ушбу тизим асоси бўлган Президентнинг виртуал қабулхонаси ва халқ қабулхоналарига қисқа муддатда 1,5 миллиондан зиёд фуқаро мурожаат қилгани ва қанча-қанча одамнинг йиллар давомида ҳал этилмаган муаммолари ижобий ечилгани юртимизда халқ ҳокимияти номигагина эмас, амалда жорий этилганини кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, ўтган йиллар мобайнида жойларда жуда кўплаб муаммолар йиғилиб қолгани, масъул шахслар бу муаммоларни ҳал этиш чораларини кўрмаганини, аксар ҳолда кўриб-кўрмаганга олганини танқид қилди:

«Ўзларининг рўзномаларда, телевизорда кўряпсизлар. Шу ерда ҳоким бўлган, ички ишлар ва бошқа катта-катта текширувчи назоратчилар бор. Шунча-шунча ногиронлар уйсиз, ишсиз, шунча-шунча қийналган одамлар борлигини бирорта одам билмаганми? Билган! Кимга айтган?! Ким бунга хулоса қилган? Қани депутат? Қани туман депутати? Қани вилоят кенгаши? Минг афсус, ҳеч нарса йўқ», — деди давлат раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг