Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент: «Журналга ёзган билан одамлар тузалиб, муаммоси ҳал бўлиб қолмайди»

Президент: «Журналга ёзган билан одамлар тузалиб, муаммоси ҳал бўлиб қолмайди»

Шавкат Мирзиёев

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 22 декабрида мамлакат парламенти — Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси азоларига мурожаатида халқ билан мулоқот механизмлари ҳали тўлиқ ишлаб кетмаётганини таъкидлади.

«Мен «Халқ давлат идораларига эмас, давлат халқимизга хизмат қилиши керак», деган гапни ҳамма жойда, кўп такрорлаяпман. Кимгадир ёқадими-ёқмайдими, бу йўлга хайриҳоҳ ҳар бир одам шунга асосланса, келажаги бўлади. Давлат раҳбарлари, аввало, биринчи раҳбарлар кабинетда ўтирмасдан, жойларга бориб, аҳолини безовта қилаётган энг долзарб муаммолари ечими билан шуғулланишни бошлади, десак тўғри бўлади.

Албатта, қийин бўляпти. Биз ҳали тизимни билмаймиз. Хонадонга киряпмиз, тиббиёт ходимлари потранаж бошлаяпти, лекин ҳали нима қилишни, қандай қилишни билмайди. Натижаси нима бўлишини эса мутлақо билмайди.

Кириб-чиққан билан натижа бўлмайди, журналга ёзган билан одамлар тузалиб қолмайди, журналга ёзиб қўйган билан одамлар ишли бўлиб қолмайди, свет-гази бўлиб қолмайди, бу шароитда боласи боғчага бормайди», — деди Президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг