Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин Халқаро олимпия қўмитаси раиси билан учрашди

Ким Чен Ин Халқаро олимпия қўмитаси раиси билан учрашди

Фото: «РенТВ»

Бугун, 31 март куни КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Халқаро олимпия қўмитаси раиси Томас Бахнинг шимолий кореялик спортчиларнинг олимпия ўйинларидаги иштироки ва КХДР олимпия қўмитасининг ХОҚ билан ҳамкорлиги юзасидан учрашуви ўтказилди. Учрашув «дўстона ва илиқ руҳда» ўтгани таъкидланмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Ким Чен Ин ва Томас Бах биргаликда суратга тушиб, сўнгра футбол матчига ташриф буюришган. ХОҚ раиси Пхенянга 23-қишки олимпия ўйинларининг муваффақиятли ўтишига ҳисса қўшгани учун КХДР раҳбарига миннатдорчилик билдириш учун келганини айтган.

Бах, шунингдек, шимолий кореялик спортчиларнинг Токиода бўлиб ўтадиган 2020 йилги олимпиада ва Пекин-2022 қишки олимпиада ўйинларига тайёргарлиги юзасидан ХОҚ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ниятида эканлигини маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг