Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Кимёвий ҳужум» саҳналаштирилганмиди?

«Кимёвий ҳужум» саҳналаштирилганмиди?

Фото: «Корреспондент.net»

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 7 апрель куни Суриянинг Дума шаҳрига уюштирилган кимёвий ҳужум исёнчилар томонидан саҳналаштирилган деб ҳисоблашини айтиб ўтди. Бу ҳақда 13 апрель куни голландиялик ҳамкасби билан Москвада бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Евронюс».

Унинг айтишига қараганда, Россияда бу ишнинг ортида қудратли ғарб давлатлари махфий хизматлари қўли борлигини истботловчи далиллар мавжуд. Шунингдек, у ғарб давлатларини Сурия ҳукумати объектларига қарши ҳужум қилиш фикридан қайтаришга уриниб кўрди.

«Ливия ва Ливандаги каби ҳодисалар юз беришидан худонинг ўзи асрасин. Умид қиламанки, ҳеч ким бундай ишга қўл урмайди. Арзимаган ҳаракатлар яна Европага муҳожирлар оқимини кучайтириб юбориши мумкин», дея таъкидлади Лавров.

Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин 13 апрель куни Франция президенти билан бўлиб ўтган телефон суҳбати чоғида Франциянинг «ҳар қандай ўйламасдан қилинадиган ҳатти-ҳаракатлари тасаввур қилиб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкинлиги»дан огоҳлантирди. Бундай ҳаракатлар БМТ уставига мос келмаслигини қўшимча қилди.

Шу куннинг ўзида, БМТ хавфсизлик кенгаши Россиянинг сўрови билан АҚШ ва унинг ҳамкорлари Сурияга уюштириши мумкин бўлган ҳужумлари юзасидан навбатдаги шошилинч мажлисини чақирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг