Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кимёвий қуроллар борасида Сурия ва КХДР ҳамкорлиги ҳақидаги хабарлар рад этилди

Кимёвий қуроллар борасида Сурия ва КХДР ҳамкорлиги ҳақидаги хабарлар рад этилди

Фото: «Федеральное агентство новостей»

Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар Жаъфарий 28 февраль куни «The New York Times» газетасининг Сурия ва КХДР кимёвий қуроллар борасида ҳамкорлик қилаётгани ҳақидаги маълумотларини рад этди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

«Менинг мамлакатим ва КХДР кимёвий қуроллар борасида ҳамкорлик қилаётгани ҳақидаги хабарлар болаларча гап-сўзлардан бошқа нарса эмас», — деди Жафарий БМТ хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

«Афтидан, «The New York Times» дунёда нималар юз бераётганидан бехабарга ўхшайди», — дея қўшимча қилди у.

Шу ҳафта «The New York Times» газетаси БМТ Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Корея борасидаги санкциялар қўмитаси экспертларининг махфий ҳисоботига таяниб, Пхеняннинг Сурия ҳукуматига кимёвий қурол ишлаб чиқариш учун керак бўладиган кислотага чидамли плиталар ва термометрли клапанлар етказиб берганини маълум қилган эди. Газетанинг ёзишича, бу маҳсулотлар 2012 — 2017-йилларда Сурияга олиб келинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг