Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Корея Республикаси президентини расмий кутиб олиш маросимидан фоторепортаж

Корея Республикаси президентини расмий кутиб олиш маросимидан фоторепортаж

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

19 апрель куни Кўксарой қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.

Маросимда Ўзбекистон ва Жанубий Корея расмий делегацияси аъзолари, мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакиллари ҳам ҳозир бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг