Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кремль сайти Путиннинг «NBC» телеканалига берган интервьюсини эълон қилди

Кремль сайти Путиннинг «NBC» телеканалига берган интервьюсини эълон қилди

Фото: РИА Новости / Алексей Дружинин

Россия президентининг матбуот хизмати «Kremlin.ru» сайтида Владимир Путиннинг АҚШнинг «NBC» телеканалига берган интервьюсини эълон қилди.

Путиннинг америкалик журналист Мегин Келли билан интервьюси икки кунда ёзиб олинди: биринчи мартда Кремлда, иккинчи мартда эса Калининград шаҳрида. Унда Путин Россиянинг ташқи сиёсати билан боғлиқ, шу жумладан АҚШ билан муносабатлари хусусидаги саволларга жавоб берган.

Интервью якунида Келли Путиннинг ақлли инсон эканлигини, унга ақл ўргатиш шарт эмаслигини таъкидлаб ўтган.

«Аммо мен интервьюда ҳаракат қилганимдек уни озроқ бўлса-да, ҳимояланишга мажбур қилиш мумкин», — деган Келли.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг