Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

КХДР жанубий кореялик журналистлардан узр сўради

КХДР жанубий кореялик журналистлардан узр сўради

Фото: РИА Новости / Илья Питалев

Кеча, 1 апрель куни КХДР жанубий кореялик поп қўшиқчилар концертига киришда юз берган чекловлар туфайли жанублик журналистлардан узр сўради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Хабарларга кўра, Корея меҳнат партияси раҳбари ўринбосари Ким Ён Чхол бугун «Корё» меҳмонхонасига бориб, жанубий кореялик журналистлардан уларнинг журналистик фаолиятини эркин олиб бориши чеклангани хато бўлгани, шу сабабли КХДР ҳукумати вакили сифатида узр сўрашини айтган.

Пхеняндаги концертга фақат бир кишидан бошқа жанублик журналистларнинг киришига рухсат берилмаган. Концертда Ким Чен Ин рафиқаси билан иштирок этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг