Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

КХДР ядро қуролидан воз кечишга тайёр(ми?)

КХДР ядро қуролидан воз кечишга тайёр(ми?)

Фото: «Апостроф»

Бугун, 9 апрель куни АҚШ раҳбарияти КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг ядро қуролларидан воз кечишга тайёрлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Тhe Wall Street Journal».

«АҚШ Ким Чен Иннинг Корея яриморолини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш масаласини муҳокама қилиш истаги борлигини тасдиқлади», — дея хабар қилди АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти.

Аммо Корея томони мазкур саволларга қай тартибда аниқлик киритишига изоҳ берилмаган.

Аввал КХДР етакчиси ва АҚШ президенти ўртасидаги учрашув май ойида бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг