Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

КХДРда АҚШ элчихонаси очиладими?

КХДРда АҚШ элчихонаси очиладими?

Фото: «РИА Новости»

АҚШ КХДР ядро дастуридан воз кечиш бўйича аниқ қадамлар ташласа, Пхенянда элчихонасини очиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Президент Трамп маъмурияти Шимолий Корея ядро дастуридан воз кечиш бўйича аниқ чоралар кўрса, мазкур масалани муҳокама қилади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ким Чен Ин АҚШ ва Жанубий Корея раҳбарлари билан учрашиш истагида эканлигини хабар қилган эдик.

Шимолий Корея ҳукумати АҚШ билан келишувга эришиш таклифини Ким Чен Иннинг бобоси, КХДРнинг биринчи раҳбари Ким Ир Сен давридан бери билдириб келади. Аммо АҚШ бу таклифни ҳар доим рад этган, чунки унинг иттифоқчиси саналган Жанубий Корея қонунлари бўйича КХДР давлат эмас, «ноқонуний ташкилот» сифатида кўрилади.

Билл Клинтон президентлиги даврида КХДР ва АҚШ 1994 йилда Шимолий Кореянинг ядро дастурини тўхтатиши эвазига элчихона очиш масаласини кўриб чиқишганди. Аммо президентликка Жорж Буш келгач, барча режалар чиппакка чиқди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг