Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинада Киев ҳамда айирмачилар ўртасида маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди

Украинада Киев ҳамда айирмачилар ўртасида маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди

Донбассда сақланаётган 74 нафар украиналикни озод қилинди.

Фото: «Le Monde»

Киев ҳамда Донбассдаги айирмачилар ўртасида 27 декабр, чоршанба куни ўзаро маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Le Monde» нашри хабар берди.

Айирмачилар Донбассда сақланаётган 74 нафар украиналикни озод қилишган, Украина ҳукумати эса 250 нафар маҳбуснинг уйларига қайтишига рухсат берган.

Иккала томондан ҳам маҳбуслар орасида ҳарбийлар ва оддий фуқаролар ҳибсга олинган эди. Шунингдек, 30 нафарга яқин Россия фуқаролари ҳам озод қилинган.

Ушбу оламшумул операция Майорский ўтиш жойида амалга оширилган ва у икки соатга яқин давом этган.

Аслида Украина ҳудудида сақланаётган 306 киши қайтарилиши керак эди, аммо 15 киши автобусга чиқиш олдидан фикридан қайтган ва айирмачилар ҳудудига ўтишни истамаган. Бошқалар эса аввалроқ Украина ҳудудида қолишни исташаётганини маълум қилишган эди.

Эслатиб ўтамиз, Украина шарқида 2014 йилдан буён нотинч вазият ҳукм сурмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг