Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Макрон қиз болаларнинг саводини чиқаришда Нигерга ёрдам беради

Макрон қиз болаларнинг саводини чиқаришда Нигерга ёрдам беради

Фото: LUDOVIC MARIN / AFP

Ниамей шаҳридаги ташрифи давомида Франция президенти Эммануэл Макрон мамлакатга 15 миллион евро миқдорида инвестиция киритишини маълум қилди, дея хабар беради «Европа 1» радиоси ахборот хизмати.

Шанба куни Нигерга ташриф буюрган президент Макрон Франциянинг Нигер давлатига ёш қизларнинг саводлилик даражасини оширишда молиявий жиҳатдан ёрдам беришини айтиб ўтган. Ўз навбатида, Нигер давлати эрта турмуш ва эрта ҳомиладорликнинг олдини олиш мақсадида ҳам қизларнинг саводли бўлишидан манфаатдор. Франция 15 миллион евролик янги дастурни ишга туширишга тайёр, бундан ташқари яна бир нечта лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Мамлакат учун, энг катта муаммо бу демографик муаммодир. Мамлакат президенти Муҳаммаду Юсуфунинг сўзларига қараганда, мамлакат аҳолиси ҳар йили 4 фоизга ошмоқда ва ҳар бир онага 7 фарзанд тўғри келади. Бу эса дунё бўйича рекорд ҳисобланади. Агар шу тахлит давом этса, Нигер аҳолиси ҳар 18 йилда икки баравар ўсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг