Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Макрон: «Сурия келажагини фақат Сурия халқи ҳал қилади»

Макрон: «Сурия келажагини фақат Сурия халқи ҳал қилади»

Франция президенти Эммануэл Макрон

Фото: RFI

Франция президенти Эммануэл Макроннинг фикрига кўра, Сурия бўйича Остонада ўтган саммит анча самарали бўлган, бироқ у барча манфаатдор томонларни қамраб оладиган сиёсий жараёнга айлана олмайди. Бу ҳақда у Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан бўлган матбуот анжумани чоғида айтиб ўтган дея хабар беради CA-NEWS «OuestFrance»га таянган ҳолда.

«Менимча, Остонадаги музокаралар фойдали бўлди. Улар бизга деэскалация ва демилитаризация зоналарини яратишга имкон берди», — дея фикр билдирди Макрон.

Яқин ҳафталар ичида ИШИД террорчи гуруҳи билан қуролли тўқнашувлар ниҳоясига етади ва Сурия мухолифати вакиллари ҳам қатнашадиган музокаралар бошланади.

«Менимча, Остона формати бунга унча мос келмайди», — деди Макрон. — Агар жараёнда иштирок этаётганлар ҳозирги сиёсий режимга нисбатан «жуда юмшоқ» бўлса, музокаралар мувозанатли бўлмайди ва тинчлик ўрнатилмайди».

Унинг сўзларига кўра, Франция Остона-Сочи доирасидаги жараёндан ташқарига чиқиш ва БМТнинг Женевадаги раҳбарлиги остида вазиятни ҳал қилиш учун Туркия билан биргаликда ишлашни давом эттириш ниятида.

«Сурия келажаги на Анқарада, на Парижда ҳал қилинади. Суриянинг келажаги сурияликлар, жумладан, мамлакатни тарк этганлар томонидан ҳал қилиниши керак», дея баёнот берди Макрон ўзининг «Твиттер»даги саҳифасида.

Остонада бўлиб ўтган биринчи тинчлик музокаралари 2017 йил 23-24 январ кунлари Россия, Туркия ва Эрон ташаббуси билан амалга оширилган эди. Музокараларда бу учта давлатдан ташқари АҚШ ва БМТ вакиллари, шунингдек, Сурия ҳукумати ва мухолифат вакиллари иштирок этишмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг