Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марин Ле Пен «Миллий фронт» раҳбарлигига қайта сайланди

Марин Ле Пен «Миллий фронт» раҳбарлигига қайта сайланди

Марин Ле Пен

Фото: «Global Panorama» / «Flickr.com»

Франциянинг «Миллий фронт» партияси етакчиси Марин Ле Пен партия раҳбарлигига қайта сайланди. Бу ҳақда унинг сайловолди кампаниясининг собиқ раҳбари Давид Рашлиннинг маълумотига асосланиб, «Aif.ru» нашри хабар берди.

«2011 йилдан бери Марин Ле Пен ҳимоя қилиб келаётган ғоялар партия аъзолари томонидан маъқулланди. Барча жанглар учун Маринга раҳмат, Франция учун кечувчи курашда биз у билан биргамиз», — дея ёзган Рашлин «Twitter»даги микроблогида.

«Миллий фронт»нинг Лиллда бўлиб ўтган қурултойида Мариннинг отаси, партия асосчиси Жан-Мари Ле Пенни фахрий президент унвонидан маҳрум қилиш учун овоз берилди.

Марин Ле Пен 2011 йилда отасининг ўрнига партия етакчилигига сайланганди. 1972 йилда тузилган «Миллий фронт» евроинтеграцияга қарши бўлиб, миграцияни чеклаш, консерватив қадриятларни ҳимоя қилишни ёқлайди.



Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг