Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг махсус вакили АҚШ элчиси билан учрашди

Шавкат Мирзиёевнинг махсус вакили АҚШ элчиси билан учрашди

Фото: «sputniknews-uz.com»

Бугун, 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Ташқи ишлар вазирлигида Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратлен билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, суҳбат чоғида Афғонистон бўйича халқаро конференция якунларига кўра, 2018 йил 27 мартда қабул қилинган Тошкент декларациясини амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинган.

Учрашувда Ўзбекистон – АҚШ кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг