Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Медведев Россияда АҚШ товарларини чеклашни таклиф қилди

Медведев Россияда АҚШ товарларини чеклашни таклиф қилди

Фото:«РИА Новости»

11 апрель куни Россия бош вазири Дмитрий Медведев АҚШ жорий этаётган санкцияларга жавобан мамлакатда АҚШ товарлари сотилишини чеклашни таклиф қилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

У, шунингдек, Россиянинг санкцияларга жавоб режаси бўйича якуний қарорни Россия президенти кўриб чиқишини айтган.

«Бозорларимизда АҚШ маҳсулотлари кўп. Алоҳида кўриб чиқилиши керак бўлган қимматли қоғозларгина эмас, америкалик ишбилармонлар ишлаб чиқарадиган қатор маҳсулотлар ҳам шунга киради», — деган Медведев.

Аввалроқ АҚШ жорий этган қатор санкцияларга Россия ҳам муносиб жавоб бериши ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг