Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Меланья Трамп АҚШда Ўзбекистон биринчи хонимига ҳамроҳлик қила олмаслиги мумкин

Меланья Трамп АҚШда Ўзбекистон биринчи хонимига ҳамроҳлик қила олмаслиги мумкин

Коллаж: «Xabar.uz»

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 16-17 май кунлари АҚШга расмий ташриф билан учиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Ташриф доирасида бўлиб ўтадиган учрашувларда Ўзбекистон биринчи хонимига АҚШ Президентининг рафиқаси Меланья Трамп ҳамроҳлик қила олмайди.

Меланья Трамп буйрагидаги муаммо туфайли шифохонага ётқизилган ва операция қилинган. Операция муваффақиятли ўтган. Бу ҳақда Президент Трамп ўзининг «Twitter»даги саҳифасида маълум қилган.

Трампнинг сўзларига кўра, Меланья ҳозир ўзини жуда тетик ҳис этмоқда, кайфияти ҳам яхши. Трамп яхши тилаклар учун барчага миннатдорлик билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг