Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Мен 13 йил бош вазир бўлиб, кабинетни қўриқлаб ўтирганим йўқ, ҳаммасини биламан»

«Мен 13 йил бош вазир бўлиб, кабинетни қўриқлаб ўтирганим йўқ, ҳаммасини биламан»

Шавкат Мирзиёев нима сабабдан Тошкент ва Жиззах вилоятлари ҳокимлари ишдан четлаштирилгани сабабини тушунтириб ўтди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

22 декабр куни телевидение орқали халққа қилган мурожаатида Президент Шавкат Мирзиёев нима сабабдан Тошкент ва Жиззах вилоятлари ҳокимлари ишдан четлаштирилгани сабабини тушунтириб ўтди.

— Мен нима учун икки вилоят ҳокимини олиб ташладим? Бобоев билан Узоқовни. Икковининг ҳам тажрибаси бор эди. Нимага десангиз, фикрлаши замон талабида эмас — ҳосил ҳисоботида қўшиб ёзишни бошлади. Хўш, қўшиб ёзиш билан биз қаергача борамиз? Менинг бошимдан кўп нарса ўтган. Ўзбек миллатига Гдлян, Ивановлар қилмишлари етмасмиди? Ҳаммасини чақириб айтдим, бир кило бўлсаям, тўғри маълумот беришларини талаб қилдим. Йўқ, барибир ўша «переписка»ни бошлашди. Мен 13 йил бош вазир бўлиб, кабинетни қўриқлаб ўтирганим йўқ. Қонликўлда, Бойсунда нима бўлаётганини биламан, Қўрғонтепада отни ким минганидан хабардорман, — деди Президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг