Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мигел Диас-Канел Кубанинг янги раҳбари этиб сайланди

Мигел Диас-Канел Кубанинг янги раҳбари этиб сайланди

Фото:«Reuters»

Бугун, 19 апрель куни Куба парламентининг миллий мажлисида Мигел Диас-Канел мамлакатнинг янги раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.

Шу вақтгача Диас-Канел Давлат кенгаши раисининг ўринбосари сифатида фаолият юритган эди. Аввалроқ 18-19 апрел кунлари унинг номзодига овоз бериш жараёни бўлиб ўтиши ҳақда маълум қилган эдик. Диас-Канел 604 овоздан 603 тасига, яъни 99,83 фоиз овозга эга бўлди. Унинг ўринбосари этиб Салвадор Валдес Меса тайинланди.

Ундан ташқари яна беш нафар ўринбосар сайланди. Улар: Римиро Валдес Менендес, Роберто Томас Моралес Охеда, Гладис Мария Бехерано Портела, Инес Мария Чапман ва Беатрис Жонсон Уррутиялар. Давлат кенгашига котиб сифатида Омера Акоста танланди.

Мамлакатнинг собиқ раҳбари Раул Кастро Кубани 2008 йилдан буён бошқариб келган. У ўз лавозимини апрель ойида тарк этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг